Ўзбекистон | 13:08 / 25.02.2025
3004
2 дақиқада ўқилади

Аҳоли ва хўжалик субъектлари бинолари томининг камида 50 фоизи қуёш панеллари билан жиҳозланади

Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли дастурни жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Фото: Kun.uz

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, мазкур дастур доирасида бинолар томларига қуёш панеллари ўрнатилиб, қўшимча "яшил" қувватларни яратиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилади. Шунингдек, Ўзбекистонда келгуси икки йилда 3 мингта кичик ГЭС ишга туширилиши режалаштирилгани маълум қилинган.

"Аҳоли ва хўжалик субъектлари биноларининг томларини камида 50 фоиз қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар билан қоплаш бўйича кўрсатмалар ва дастур ишлаб чиқариш топширилган", – дея Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов фикрларидан иқтибос келтирилган мақолада.

Қайд этилишича, ушбу дастур қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ошириш ва анъанавий энергия манбаларига қарамликни камайтиришга кўмаклашади. Шунингдек, ташаббус доирасида энергия самарадорлиги паст бўлган корхоналарни модернизация қилиш бўйича чоралар кўрилади ва электр энергияси, табиий газ ҳамда иссиқликни тежаш бўйича режалар ишлаб чиқилади.

2024 йилда Ўзбекистонда сал кам 11 минг жисмоний шахс мамлакат энергетика тизимига 12 миллион 182 минг 90 киловатт-соат қуёш энергиясини етказиб берди ва давлат бюджетидан 12 миллиард 182 миллион сўм миқдорида субсидия олди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди