Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
Постларда ўтказувчанликни таъминлаш мақсадида халқаро автобус қатновларида йўловчилар ҳақидаги маълумотларни божхонага олдиндан бериш тизими йўлга қўйилиши мумкин.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 24 феврал куни божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимот билан танишди.
Халқаро қатновларни кўпайтириш мақсадида автобусларда ҳам, авиарейслардагидек, йўловчилар ҳақидаги маълумотларни олдиндан олиш тизими кўзда тутилмоқда. Натижада автобуслар чегарадан соддалашган тартибда ўтказилиб, расмийлаштириш вақти 2 баробар қисқаради.
Божхона кузатувида сунъий интеллектни кенг қўллаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда Жаҳон банки мутахассислари кўмагида “хавф тизими” такомиллаштирилади. Бу тизим молиявий барқарорлик, савдо тарихи каби 122 та мезон бўйича тадбиркорларнинг ишончлилик даражасини баҳолайди. Рентген тасвирлари сунъий интеллект асосида таҳлил қилиниб, хавфли товарлар автоматик аниқланади.
Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, соҳада халқ учун енгилликлар яратиш, тадбиркорлар ва туристларга тезкор хизмат кўрсатиш зарурлигини таъкидлади. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида бунга божхона қонунчилигини тўлиқ мувофиқлаштириш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
-
Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
Ўзбекистон | 23:54 / 11.08.2025
-
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилади
Ўзбекистон | 23:51 / 11.08.2025
-
Эрдўған: БМТ жиддий ислоҳотга муҳтож
Жаҳон | 23:40 / 11.08.2025
Мавзуга оид

15:32 / 20.07.2025
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

15:04 / 29.06.2025
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади

15:06 / 27.06.2025