Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқда қум-шағални ноқонуний қазиш оқибатида 4,5 млрд сўмлик зарар етказилди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўтказилган рейд давомида Оқсоқ ота сойи қирғоғида MAN юк машинаси эгалари экскаватор ёрдамида қум-шағал аралашмасини махсус рухсатномасиз қазиб олаётгани аниқланди.

Фото: Экология вазирлиги
Экология вазирлиги хабар беришича, натижада қонунлар талаблари бузилган ҳамда табиатга 4 млрд 504 млн 378 минг 636 сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ЙПХ ходими ёрдамида 1 дона юк машинаси вақтинчалик сақлаб туриш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Тўпланган ҳужжатлар эса Бўстонлиқ туман прокуратурасига юборилди.
Мавзуга оид

12:28 / 28.07.2025
Чирчиқ дарёсида қум-шағални ноқонуний қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

21:48 / 24.07.2025
Бўстонлиқ тоғларидаги ёнғин қарийб 7 соатда ўчирилди

15:32 / 22.07.2025
Тошкент вилоятида табиатга қарийб 17 млрд сўм зарар етказилди

20:09 / 06.07.2025