Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди
Янги конструкцияси 75 йилдан ортиқ вақт давомида хизмат қилган ёғоч станцияси ўрнини эгаллади.

Фото: The New York Times
Японияда олти соат ичида 3D-принтер ёрдамида босилган дунёдаги биринчи темирйўл станцияси қурилди, деб ёзади The Independent.
3D-принтер технологиясидан фойдаланилган ҳолда яратилган дунёдаги биринчи темирйўл станцияси Осака жанубида жойлашган Арида шаҳрида пайдо бўлди. Янги конструкция 75 йилдан ортиқ вақт давомида хизмат қилган ёғоч станцияси ўрнини эгаллади.
Қурилиш ишлари атига олти соат давом этган — ишлар кечаси, охирги поезд жўнаб кетиши ва биринчи поезд келиши оралиғида олиб борилган. Баландлиги 2,6 метр, майдони 9,3 метр квадратга етадиган станция темир-бетондан қурилган. Унинг дизайнида маҳаллий маҳсулотлар рамзи бўлган мандарин ва балиқ тасвирланган.
Лойиҳа Ғарбий Япония темирйўл компанияси (JR West) ва Serendix қурилиш фирмаси ҳамкорлигида амалга оширилди. JR West вакилининг сўзларига кўра, анъанавий қурилиш ишлари икки ойдан ортиқ давом этиши ва икки баробар қимматга тушиши мумкин эди.
Кумамото префектурасидаги заводда 3D-принтер ёрдамида конструкция элементларини босиб чиқаришга етти кун вақт сарфланган. Шундан сўнг улар станция қуриладиган жойга етказилиб, бир кечада йиғилган. Янги станция темир-бетон бинолар стандартларига жавоб берадиган сейсмик бардошлиликка эга.
Асосий бино тайёр бўлсада, чипта автоматлари ва турникетларни ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Станция йўловчилар учун 2025 йил июлда очилиши кутиляпти.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Асабийлашиш – саломатлик душмани: эмоционал мувозанатни қандай сақлаш мумкин?
Соғлом ҳаёт | 20:19
-
Хитой Европадан нега норози?
Жаҳон | 20:09
-
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди
Жаҳон | 20:02
Мавзуга оид

09:20 / 25.07.2025
Трамп Япония билан йирик савдо битимини эълон қилди

12:04 / 23.07.2025
Япония бош вазири Шигеру Ишиба истеъфога чиқди - ОАВ

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

23:21 / 07.07.2025