Жаҳон | 15:00
608
1 дақиқада ўқилади

ЕИ давлатлари янги мудофаа жамғармаси бўйича келишиб олди

Европа Иттифоқи давлатлари Европа мудофаасини мустаҳкамлаш учун 150 миллиард евролик Security Action for Europe (SAFE) жамғармасини яратишга принципиал равишда келишиб олдилар, деб хабар беради Reuters ва FT.

Фото: REUTERS/Jana Rodenbusch

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Европа мудофаасини мустаҳкамлаш учун 150 миллиард евролик (168,3 миллиард доллар) Security Action for Europe (SAFE) жамғармасини яратишга принципиал келишиб олдилар. Бу ҳақда 19 май, душанба куни Reuters ва Британиянинг Financial Times (FT) газетаси хабар берди.

Европа Иттифоқи дипломатининг Reuters агентлигига айтишича, Европа Комиссияси томонидан март ойида таклиф қилинган жамғарма биргаликда қарз олиш йўли билан молиялаштирилади ва Европа Иттифоқи аъзолари ва бошқа мамлакатларга, хусусан, Украинага мудофаасини мустаҳкамлаш ва Европа қурол саноатини ривожлантириш ташаббуслари учун кредитлар ажратади.

Брюсселдан олинган кредитлар Европани қайта қуроллантиришга қаратилган қўшма харидлар орқали қурол тизимларига сарфланиши мумкин.

Бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг, 19 май куни эрталаб бу таклиф сиёсий жиҳатдан маъқулланди, деди FT агентлигига уч манба. Расмий қарор 21 май куни эълон қилинади, дея аниқлик киритди нашр манбалари.

Мавзуга оид