Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда юк машинаси ағдарилиши оқибатида 250 млн асалари учиб кетди
Ҳодиса жойида 20 дан ортиқ мутахассис асалариларни инига қайтариш бўйича иш олиб бормоқда. ЙТҲ содир бўлган автомобил йўли икки кунга тўлиқ ёпилди.

Фото: AP
АҚШда 250 миллионга яқин асаларини олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди. Ҳодиса Линден шаҳри яқинидаги Вейдкамп автомобил йўлида содир бўлди, деб хабар бермоқда CBS News.
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, юк машинаси ичида 32 тонна асалари уясини олиб кетаётган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисасидан кейин ҳашаротлар бутун йўл бўйлаб сочилиб кетган. Ҳодиса жойига дарҳол асаларичилар етиб келган ва уларни ўз уяларига қайтариш ва она асалариларни қидиришга ёрдам берган.
Автомобил йўли камида икки кунга тўлиқ ёпилган — бу одамлар ва асаларилар хавфсизлиги учун зарур.
Авария оқибатларини бартараф этишга 20 дан ортиқ профессионал асаларичи жалб этилган. Расмийларнинг таъкидлашича, асаларилар аҳолига ҳеч қандай таҳдид уйғотмайди, аммо аллергияси бор одамларга эҳтиёт бўлиш тавсия қилинди.
«Айни вақтда ҳодиса жойидаги ишлар якунланди. Ағдарилиб кетган юк машинасидан омон қолган уялар чиқариб олинди, қайта тикланди ва фойдаланишга топширилди. Эрталабгача асалариларнинг аксарияти уяларига қайтиши керак», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид

14:13
Германия Patriot тизимларини олиш учун навбатда биринчи бўлиб турибди

08:41
Зеленский собиқ адлия вазирини АҚШга элчи сифатида юборишга қарор қилди

08:30
АҚШ Сенати USAID ва иккита ОАВга давлат харажатларини қисқартиришни маъқуллади

23:43 / 18.07.2025