Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги ўрмон ва яйлов ерларининг бир қисми озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун берилади
Ўзбекистонда ўрмон ва яйловлардан озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун ерлар ажратилади. Президент захира бўлган ўрмон ерларидан етарлича фойдаланилмаётганини кўрсатиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев озиқ-овқатни кўпайтиришда энг катта захира бўлган 16 миллион гектар яйлов ва 12 миллион гектар ўрмон ерларидан етарлича фойдаланилмаётганини танқид қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайт этилишича, мева-сабзавот етиштириш, сақлаш, қайта ишлашга замонавий агротехнология олиб кириш, экспортни кўпайтириш учун 16 та туманда «Агростар» компанияси ташкил этилиб, 300 миллиард сўм берилган. Банклар ҳам уларга 10 миллион доллардан ресурс ажратишни бошлади.
Лекин бу туманларнинг 5 тасида мева-сабзавот экспорти кўпайиш ўрнига, ўтган йилгидан камайган. Барча масалалар ресурс билан ҳал қилиб берилган бўлса, «Агростар» компаниялари қачон натижа беришни бошлайди, дея савол қўйди президент.
Ҳокимлардан озиқ-овқат ва экспортни кўпайтириш талаб қилинмоқда. Лекин туманлар ҳудудининг катта қисмини ташкил қиладиган ўрмон ва яйлов ерлари республика ташкилотларига берилган. Туман ҳокимининг ваколати бўлмагани учун дарахт билан қопланмаган ўрмон ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштира олмайди.
Умуман, озиқ-овқатни кўпайтиришда энг катта захира бўлган 16 миллион гектар яйлов ва 12 миллион гектар ўрмон ерларидан етарлича фойдаланилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
«Шунча ресурс билан гўштга бўлган ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, экспортга ҳам чиқсак бўлади-ку!» – деди давлат раҳбари.
Бош вазирга бу масалани назоратга олиб, бир ойда ўрмон ва яйлов ерларининг қанчасини аҳолига озиқ-овқат, озуқа учун бўлиб беришини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ерларни аукционга чиқариш топширилди. Шунингдек, яйлов ва ўрмон ерларини олаётган фермер ва чорвадорларнинг айланма маблағини ҳам ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:09 / 03.06.2025
2030 йилгача 1,5 миллион гектарда ўрмонлар барпо этилади

00:27 / 01.05.2025
Самарқанддаги ўрмонда 50 мингдан ортиқ бута ва дарахтлар ёниб кетди

20:33 / 28.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди

10:41 / 07.04.2025