Исроил ҳужумлари фонида Эрон ва АҚШ музокаралари ўтказилди – ОАВ
Эрон агар Вашингтон Исроилга зарбаларни тўхтатиш учун босим ўтказса, «ядровий масалада мослашувчан бўлиши мумкинлигини» маълум қилган.

Стив Уиткофф ва Аббос Ароқчий
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий ўтган ҳафта Исроил Эронга зарба бера бошлаганидан бери АҚШ элчиси Стив Уиткофф билан бир неча бор телефон орқали гаплашган, деди уч дипломат Reuters агентлигига.
Ароқчий Уиткоффга агар Исроил ҳужумларини тўхтатмаса, Теҳрон ядровий музокараларга қайтмаслигини айтган. Ароқчий ва Уиткофф ўртасидаги музокаралар чоғида АҚШнинг Эрондан ташқарида уран бойитиш бўйича минтақавий консорциум яратиш бўйича таклифи қисқача муҳокама қилинган.
Эрон ҳозирча таклифни рад этган, бироқ, таъкидланишича, Ароқчий Уиткоффга агар Вашингтон Исроилга зарбаларни тўхтатиш учун босим ўтказса, Эрон «ядровий масалада мослашувчан бўлиши мумкинлигини» айтган.
«Ароқчий Уиткоффга Эрон ядровий музокараларга қайтишга тайёрлигини айтди, бироқ Исроил бомбардимон қилишда давом этса, буни амалга ошира олмайди», деди европалик дипломат.
Reuters манбаларидан бирининг айтишича, биринчи қўнғироқ Вашингтон томонидан бўлган ва у «янги таклифни илгари сурган».
Эрон ва Қўшма Штатлар Уммон воситачилигида ядровий келишув бўйича беш марта билвосита музокаралар ўтказди. Олтинчиси 15 июн куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ 13 июнга ўтар кечаси Исроил Теҳроннинг ядровий бомба яратиш қобилиятини баҳона қилиб, Эронга қарши ҳарбий операциясини бошлади. Шундан кейин музокаралар тўхтатилди.
Мавзуга оид

23:35 / 19.06.2025
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади

22:37 / 19.06.2025
Трамп TikTok иловасининг АҚШдаги фаолиятини 90 кунга узайтирди

21:20 / 19.06.2025
Исроил мудофаа вазири Эрон раҳбарини йўқ қилиш кераклигини айтди

16:36 / 19.06.2025