Исроил мудофаа вазири Эрон раҳбарини йўқ қилиш кераклигини айтди
Исроил армияси Эрондаги мақсадларининг барчасига эришиши учун бу одам, шубҳасиз, энди йўқ бўлиши керак, деди Кац.

Фото: Flash90
Эрон олий раҳнамоси Али Хоминаий «тирик қолиши мумкин эмас», деди Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац 19 июнь куни эрталаб Эрон зарбаларидан жабр кўрган марказий Холон шаҳрида.
«[Эронга қарши] урушнинг мақсадлари ядровий таҳдидни бартараф этиш, вайронагарчилик манбаларини йўқ қилиш ва ракета таҳдидларини зарарсизлантиришдир. Бу ҳақда Исроил армиясига кўрсатма берилган ва у биладики, бу мақсадларнинг барчасига эришиш учун бу одам, шубҳасиз, энди йўқ бўлиши керак», деди Кац.
Мудофаа вазири, шунингдек, Эрон раҳбарини «замонамиз Ҳитлери» деб атади. Унинг сўзларига кўра, агар Исроил армияси фашистлар Германияси томонидан содир этилган Холокост пайтида Адолф Ҳитлер яширинган бункерга етиб бора олган бўлса, буни «яҳудий халқининг душманини қўлга олиш ва унинг яҳудийларни йўқ қилиш режасини барбод қилиш» учун бажарган бўларди.
«Биз Исроил армиясини юбориб, уни олиб чиқиб, йўқ қилган бўлардик. Мен ҳозирги вазиятни шундай кўраман: Хоминаий – замонамиз Ҳитлери», деб таъкидлади Кац.
Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилга Эрон раҳбари Али Хоминаийни ўлдиришга рухсат бермагани ҳақида маълум бўлди. Эронликлар бирор америкаликни ўлдирмаган экан, Эрон сиёсий раҳбариятининг бирор аъзосини йўқ қилиш ғояси ҳатто муҳокама қилинмаяпти, дейилди Оқ уйда.
Кейинроқ, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эрон олий раҳбари Али Хоминаийни ўлдириш бўйича операцияни истисно қилмади. «Бу можарони кескинлаштирмайди, аксинча, унга барҳам беради», деди у.
Мавзуга оид

23:35 / 19.06.2025
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади

22:26 / 19.06.2025
Исроил ҳужумлари фонида Эрон ва АҚШ музокаралари ўтказилди – ОАВ

16:36 / 19.06.2025
Исроил ва Эрон қарама-қаршилиги: воқеалар ривожининг энг ёмон сценарийлари қандай?

16:00 / 19.06.2025