Жаҳон | 08:44
1246
2 дақиқада ўқилади

Гуржистонда Euronews Georgia асосчиси Рамишвили қўлга олинди

Гуржистонлик тадбиркор Георгий Рамишвили аэропортда ноқонуний қурол сақлагани учун қўлга олинди. Мухолифат унинг ҳибсга олинишини сиёсат билан боғлаяпти.

Георгий Рамишвили. Скриншот

Silk Road Group, Silknet ва Euronews Georgia каби бир қанча йирик компаниялар асосчиси ва эгаси Георгий Рамишвили Гуржистонда қўлга олинди, деб хабар берди Гуржистоннинг Pirveli телеканали ўз сайтида. Рамишвили ҳозирда Тбилисидаги Дигоми тергов изоляторида, адвокат Ирма Чкадуанинг унинг олдига борган. Нашрнинг ёзишича, ҳозирча унинг мижозига нисбатан расмий айблов қўйилмаган.

Pirveli маълумотларига кўра, аэропортда тинтув ўтказилганда тадбиркорнинг қўл юкидан ўқотар қурол топилган. «Рамишвилининг қурол лицензияси бор, лекин уни олиб юришга рухсати йўқ», деб таъкидлайди нашр.

Шу билан бирга, The Insider рус тилидаги суриштирув нашри қайд этишича, мухолифатдаги гуржистонлик сиёсатчилар Георгий Рамишвилининг ушланишини унинг сиёсий қарашлари билан боғлади. 2024 йил 30 ноябрда ҳукуматга қарши намойишлар бошланганидан икки кун ўтиб Silknet ва Silk Road Group компаниялари Гуржистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш интилишларини қўллаб-қувватлаб чиқди.

Тадбиркорга нисбатан расмий айбловлар яқин вақт ичида қўйилиши кутилмоқда. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портловчи мосламаларни ноқонуний сақлаш Гуржистонда 4 йилдан 7 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

https://www.dw.com/ru/v-gruzii-zaderzali-osnovatela-euronews-georgia-georgia-ramisvili/a-73184808

Мавзуга оид