Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эксперт: Россия ҳарбий харажатлари СССР даражасига яқинлашди
Россиянинг ҳарбий харажатлари СССР даражасига яқинлашди, деди немис иқтисодчиси Янис Клюге. У Россиянинг Совет Иттифоқи каби қулашини кутмасликка чақирди, чунки унинг иқтисодиёти ҳозир режали эмас, бозор иқтисодиётига ўхшайди.

Фото: ТАСС
Россиянинг ҳарбий харажатлари охирги Совет Иттифоқи даражасига яқинлашди. Бу баҳо Берлин Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) илмий ходими, немис иқтисодчиси Янис Клюге томонидан берилди. Унинг шарҳи Frankfurter Allgemeine Zeitung (FAZ) газетасида чоп этилди.
Клюгенинг айтишича, у нафақат Россия федерал бюджетининг тўғридан тўғри ҳарбий харажатларини, балки минтақавий бюджетлар ва ижтимоий тизимлар учун уруш билан боғлиқ юкни, шунингдек, Миллий фаровонлик жамғармаси харажатларини ҳам ҳисобга олган.
Умумий ҳарбий харажатлар, унинг ҳисоб-китобларига кўра, Россия ялпи ички маҳсулотининг 8-10 фоизини ташкил этди. «Бу Совет Иттифоқига оид баъзи тахминлардан узоқ эмас», деди иқтисодчи. 2025 йил апрел ойида Стокҳолм халқаро тинчлик тадқиқот институти 2024 йил охиригача Россиянинг ҳарбий харажатларини ЯИМнинг 7,1 фоизини ташкил этишини билдирганди.
FAZ'нинг эслатишича, собиқ СССР давридаги ҳарбий харажатлар тўғрисида ҳали ҳам аниқ маълумотлар йўқ. Турли ҳисоб-китобларга кўра, улар совет ялпи ички маҳсулотининг 10-20 фоизини ташкил этган.
Клюге Россия Федерациясининг ҳозирги иқтисодий муаммоларини СССР парчаланишига олиб келган муаммолар билан солиштирмасликка чақирди. Олимнинг фикрича, Россия иқтисодиёти ялпи ички маҳсулотнинг 15 фоизини ташкил этган ҳарбий харажатлар билан ҳам барқарор қолиши мумкин. Бундай ҳолда, оддий русларнинг даромади кескин камаяди, лекин «мамлакат парчаланмайди», деди иқтисодчи.
Мавзуга оид

17:58
Россиянинг бензин экспортига тақиқи Ўзбекистонга таъсир қилмаслиги айтилди

15:20
Россия августдан Украина билан чегарадаги 20 та ўтиш жойини ёпади

07:44
Песков: Киев билан муносабатлар — Москва «вазифалари» бажарилганидан кейин

07:24