Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
#SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

Фото: Kia
Иштирокчиларнинг катта қизиқиши ва аудиториянинг талабидан келиб чиқиб, ADM Global компаниялар гуруҳи – Kia брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори – #SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддати 2025 йил 15 августгача узайтирилганлигини, шунингдек обуначилар сони 15 минг нафаргача оширилганлигини эълон қилади.
#SonetUzStyle – бу ўзини намоён этишга, креатив ёндашув ва янгича нигоҳни очиб беришга интилаётган янги муаллифлар ва креатив ижодкорлар учун ижодий танлов. Танловда, унинг аккаунти ролик эълон қилинган пайтда 15 000 нафардан кам обуначиларга эга бўлиш шарти билан 18 ёшга тўлган исталган Instagram саҳифаси фойдаланувчиси иштирок этиши мумкин.
Ўз роликларини аввал жойлаштирган иштирокчилар ҳам видеони қайта ишлаш ёки янгилаш ва яхшиланган вариантни жойлаштириш имкониятига эга бўладилар. Бу сизнинг аризангиз ва ғалаба қозониш имкониятингизни ошириш учун ажойиб фурсатдир.
Танловда қандай иштирок этиш мумкин:
1. "Нима учун Kia Sonet Ўзбекистон учун энг мақбул автомобил?" мавзусида 20 сониядан 60 сониягача бўлган видеоролик (Reels) яратинг.
2. Instagram саҳифаси ёки танловнинг расмий саҳифасидаги ҳавола орқали мавжуд бўлган Kia_Sonet_Uz расмий мусиқий трекидан фойдаланинг.
3. Instagram саҳифасида мажбурий шартлар асосида ролик жойлаштиринг*:
• Ҳештег: #SonetUzStyle
• @kia__uzbekistan аккаунтини белгилаш
4. Танловнинг бутун даври мобайнида профил очиқ бўлиши шарт.
Юқоридаги шартларга риоя қилинмаган ҳолда эълон қилинган аризалар кўриб чиқилмайди.
Барча ишлар Kia вакиллари ҳамда медиа ва маркетинг соҳасидаги мустақил экспертлардан иборат профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Танлов ғолиби қимматбаҳо совға ва бренд билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади.
Батафсил қоидалар, янгиланган жадвал, ҳакамлар ҳайъати рўйхати, трек ҳаволаси ва кўп бериладиган саволларга жавобларни kia.uz сайтидан топишингиз мумкин.
Батафсил маълумот олиш учун ишонч телефони: 1333
Илҳомланинг. Яратинг. Kia билан биргаликда иштирок этинг.
#sonetuzstyle
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

19:23 / 17.07.2025
Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобил кластерини маҳаллийлаштирилишига қарийб 260 миллион АҚШ доллари миқдорда сармоя

15:00 / 10.07.2025
Kia Ўзбекистон бозорида етакчилардан: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

15:00 / 27.06.2025
“Kia Go!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

15:52 / 23.06.2025