Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Почта жўнатмасидаги психотроп моддалар фош этилди

Пойтахтлик Ю.Венера номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда, буюмлар орасида “CN-23” шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 30 дона “Zolpiden Hemitartate” номли психотроп таблеткаси, 8 турдаги 410 дона дори воситалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Кун.uz’га Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек, фуқаро К.Алишер номига хориждан келган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганида 24 дона “Rocacet Plus” номли таркибида психотроп моддаси бўлган таблеткалар ва 2 турдаги 88 дона дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид

19:45 / 02.08.2025
Қирғизистон чегара ўтказиш пунктларида қисқа муддатли навбатлар юзага келиши мумкин

14:31 / 01.08.2025
Россияга қимматбаҳо буюмларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

13:45 / 26.07.2025
Тошкент вилоятида 180 та iPhoneʼни яширин олиб ўтаётганлар ушланди

16:05 / 23.07.2025