Жириновский: Давлат думасида ўлгунимча қоламан

Фото: РИА "Новости"
Россия либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновскийнинг маълум қилишича, Федерациялар Кенгашидан кетиш ниятида эмас. Унинг аниқлик киритишича, Давлат думасидаги йиғилишларда “ўлгунича” қолмоқчи.
Бу ҳақда Жириновский “Маънолар ҳудуди” бутунроссия ёшлар форуми давомида айтиб ўтди.
“Мен Давлат думасида охиригача, ўлгунимча қоламан, мен ёшларга ҳам айтдим: “Сиз билан бир кунда ҳаётдан кўз юмаман”, - дея РЛДП етакчисининг сўзларини келтиради РИА Новости.
Шунингдек, у РЛДП, РФКП ва “Адолатли Россия”га битта партия ташкил этиш таклифи билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 февраль куни Владимир Жириновский Россия либерал демократик партиясининг раиси этиб тўрт йилга қайта сайланганди.
Мавзуга оид

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

18:20 / 28.04.2025
Қирғизистон Россиядан С-300 зенит-ракета комплексларини олди

17:34 / 28.04.2025
Шавкат Мирзиёев Тошкентда «ИННОПРОМ» халқаро кўргазмасини бориб кўрди

17:03 / 28.04.2025