Бухорода “оғуфуруш” фуқаро фош этилди
Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан Пешкў тумани, Малишояк МФЙ, Кўсаравон қишлоғи ҳудудида ўтказилган «Қорадори-2017» тезкор тадбири давомида аниқланишича, шу қишлоқда яшовчи, 1971 йилда туғилган А.И.Р.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, ҳовли томорқасида куёви Ромитан тумани, Қоқиштувон МФЙ, Қоқиштувон қишлоғида яшовчи, 1977 йилда туғилган Б.Ч.О. таъқиқланган экин ҳисобланган таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган 5 туп каннабис ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб етиштириб келаётганлиги аниқланган ва ушбу ўсимликлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Бундан ташқари, шу куннинг ўзида Б.Ч.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш хонасидан сотиш мақсадида 15 дона гугурт қутиларга солиб қадоқланган соф вазн 79,05 гр.га тенг бўлган марихуанна гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми ва 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

22:40
Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалди

18:55 / 27.04.2025
“24 ёшгача ҳаётимни катталар бошқарган” – Бристол университети магистранти Орзугул Ғойибова ҳикояси

09:47 / 22.04.2025
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

10:06 / 21.04.2025