Навоийда фуқарони 1 тонна 206 килограмм майизга «ухлатишди»

Иллюстратив фото/Uz24
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 16 июнь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 25 февраль куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи, муқаддам судланган, Т.Я. Хатирчи туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони С.А.нинг уйида ундан 1 тонна 206 кг. майизини 13.266.000 сўмга ҳисоблаб олган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у пулини майизни сотгандан кейин олиб келиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида Т.Я. ушланган.
Мавзуга оид

20:00 / 29.04.2025
Самарқандда майиз етиштириш ва экспорт бўйича йирик лойиҳа бошланмоқда

18:21 / 09.04.2025
Ноқулай шароитларда ишловчи айрим ходимларга устама тўланади

09:47 / 17.03.2025
Абдуқаҳҳор Муллажонов Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди

09:51 / 09.03.2025