Ўзбекистон ва Франция ҳарбийлари ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказмоқда
Ўзбекистон ҳамда Франция қуролли кучлари мутахассислари ҳамкорлигида ҳарбий амалий тренинг машқлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, тажриба алмашув билан боғлиқ амалий машғулотларнинг деярли барчаси режага кўра Жиззах вилояти «Фориш» полигони тоғли ҳудудларида ўтказилади. Бунда асосий эътибор ҳарбийларнинг мерганлик маҳоратини оширишга қаратилган.


Франциядан келган мутахассислар “Мерган кундалиги” ўқув қўлланмасига асосан ҳарбий хизматчилар билан 3 босқичли тайёрлов машқларини олиб боришмоқда. Унга кўра дастлаб ҳарбийларнинг мерганлик даражаси аниқлаб олинади. Шундан сўнг улар гуруҳларга бўлиниб, ўз даражасига кўра уларга алоҳида машғулотлар ўтилади.


“Франциялик ва ўзбекистонлик иштирокчилар бундай тажриба алмашиш ҳар икки томонга ҳам жуда фойдали бўлиб, келгусида ҳам шу турдаги биргаликдаги машғулотларни давом эттириш яхши натижа беришига ишонч билдиряпти”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид

16:46
Жерар Депардье жинсий зўравонлик иши бўйича шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади

11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади

08:10 / 10.05.2025