Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «гашишчи»ларга суд ҳукми ўқилди

Жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳри, Сергели туман суди Бакаев Ш. раислигида суд мажлиси ўтказилди. Мажлисда судланувчи А.И. ва М.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми (бу қисмнинг гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтиш банди тегишли) ва 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) суд иши кўриб чиқилди.
Суднинг аниқлашича, А.И. Мурод исмли шахсга 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси «Ипотека-банк» Чилонзор филиалида «Золотая корона» халқаро пул ўтказма тури орқали ўтказган пуллари ва Whatsapp ва IMO ижтимоий тармоқлари орқали сўзлашувлар билан айб ўз исботини топди. Ушбу жиноий фаолиятда биргаликда ҳаракат қилган А.И. ва М.Ж. Мурод исмли шахс билан келишган. Бу шахс Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон ҳудудига божхона текширувини четлаган ҳолда «Камаз» юк машинасида 5 кг. «гашиш» гиёҳвандлик воситасини ўтказган. Тошкент шаҳри Чилонзор метро бекати яқинида гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинган.
Суд айби исботланган судланувчиларга жазо тайинлади. Судланувчи А.И. Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми, 273-моддаси 5-қисми билан айбдор деб топилиб, 14 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судланувчи М.Ж. га нисбатан ҳам 246-моддаси 2-қисми, 273-моддаси 5-қисми билан 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва Кодекснинг 96-моддаси билан жазони ижро этиш жойларида гиёҳвандликдан (гашиш) мажбурий тарзда даволаш тайинланди.
Тарафларга суддан норози тараф 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурхондарёда Nexia мактаб олдидаги пиёдалар йўлагида 8 ёшли қизалоқни уриб ўлдирди
Жамият | 14:38
-
Кўча номи ва кўчмас мулк объекти рақами кўрсаткичини ўрнатиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 14:38
-
АҚШ Бразилиядан импорт учун божларни 50 фоизгача оширади
Жаҳон | 14:32
-
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин
Ўзбекистон | 14:28
Мавзуга оид

21:20 / 21.07.2025
ДХХ 22 кг гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

19:31 / 24.06.2025
Қўшни давлатлардан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

10:23 / 10.04.2025
Андижонда ўз хонасида гиёҳванд модда истеъмол қилган амалдор ишдан олинди

15:42 / 09.04.2025