«Норин» дарёси орқали маҳсулотлар олиб ўтиш қинғир режасига чек қўйилди
Божхоначилар мамлакатимизга сифати кафолатланмаган маҳсулотларини ноқонуний олиб кириш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Тадбир давомида фуқаро М.Ғ қўшни мамлакатдан ноқонуний равишда “Норин” дарёси орқали олиб ўтилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 36 миллион сўмлик 4586 дона чўғланма лампалар, 4 дона телевизор ва бошқа хўжалик маҳсулотларини қабул қилиб олаётганда тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

22:43 / 23.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?

19:56 / 22.04.2025
“Нархлар анча арзонроқ” — Қозоғистондан қайтаётган ўзбеклар ўзи билан нималар олиб киряпти?

17:10 / 21.04.2025
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилганига изоҳ берилди

17:34 / 05.04.2025