Озарбойжон элчихонаси Россия ТИВга норозилик нотаси юборди
16 октябрь куни Россия Давлат думаси депутати Виталий Милонов тан олинмаган Тоғли Қорабоғга ташриф буюргани ҳамда ҳудуд етакчилари билан учрашув ўтказган.

Фото: ТАСС
Озарбойжоннинг Москвадаги элчихонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборди. ТАССнинг дипломатик ваколатхонага таяниб хабар беришича, нота Россия Давлат думаси депутати Виталий Милоновнинг Тоғли Қорабоғга ташрифи билан боғлиқ.
«Россия Федерал мажлиси Давлат думаси депутати Виталий Милоновнинг оккупация қилинган ҳудудга ноқонуний ташриф буюриши Озарбойжоннинг халқаро тан олинган чегараларини бузиш ҳисобланади. Шу сабабли Озарбойжон элчихонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборди», – дейилади хабарда.
Элчихонанинг таъкидлашича, нотада «Давлат думаси депутатининг бу каби провокацион ҳаракатлари Озарбойжон жамоатчилиги ва Россиядаги кўп сонли диаспоранинг ғазабини келтириш ҳамда рус-Озарбойжон алоқаларини ёмонлаштиришга қаратилгани» таъкидланган.
16 октябрь куни Россия Давлат думаси депутати Виталий Милоновнинг тан олинмаган Тоғли Қорабоғга ташриф буюргани ҳамда ҳудуд етакчилари билан учрашув ўтказгани айтилган эди.
Мавзуга оид

21:02 / 29.04.2025
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

20:36 / 29.04.2025
Россияда пора орқали ҳолатини қонунийлаштирилган мигрантларни депортация қилиш таклиф этилди

18:08 / 29.04.2025
Патрушев Россиянинг Одессага даъвосини эълон қилди

15:27 / 29.04.2025