«Ўзбектелеком» оператор ва провайдерлар учун нархлар арзонлашишини маълум қилди

«Ўзбектелеком» АК бош директори ўринбосари Алишер Зуфаров 2020 йилда мамлакат операторлари ва провайдерларига кўрсатиладиган телекоммуникация хизматлари нархларини пасайтириш бўйича қилинган ишлар ҳақида маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, IP-транспорт хизматлари бўйича «Маълумотларни узатиш магистрал ва мултсервис тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида жорий йилда транспорт тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказларигача 2 баробарга (400 Гбит/с. гача), туман марказларигача эса 4 баробарга (40 Гбит/с. гача) оширилган.
«Мазкур лойиҳа бўйича ишларнинг асосий қисми якунлангани муносабати билан 2021 йил 1 январдан транспорт каналларини ижарага бериш хизмати жорий нархи 2 баробарга арзонлаштирилмоқда.
Транспорт тармоғи ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтириш ва нархларини арзонлаштириш оператор ва провайдерларнинг республикамизнинг чекка ҳудудларида фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади», – деди Алишер Зуфаров.
Таъкидланишича, 2020 йил ноябрь ойидан оператор ва провайдерларга халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) орқали тақдим этиладиган 1 Мбит/с тезликдаги канал нархи олдинги тарифларга нисбатан 20 фоизга арзонлаштирилиб, 45 022 сўм деб белгиланган.
2021 йил 1 январдан бошлаб мазкур хизмат нархи 40 000 сўмгача арзонлаштирилиши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда 14 ёшли қиз тасодифан ошқошиқни ютиб юборди
Жаҳон | 22:41
-
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда
Жамият | 22:14
-
Саудия Арабистони июн ойида Осиё давлатлари учун нефт нархини оширади
Жаҳон | 22:01
-
Давлат бошқаруви академияси президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади
Жаҳон | 21:56
Мавзуга оид

07:30 / 03.01.2025
Телекоммуникация хизматлари меъёрга мувофиқлиги юзасидан мониторинг амалга оширилади

20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади

12:12 / 03.12.2024
Фавқулодда вазиятларда телекоммуникация тармоқларини бошқариш қоидалари тасдиқланди

13:50 / 24.10.2024