Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди
Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Сирожиддин Эшқувватов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
17 январь куни Андижон вилояти ҳокимлигида мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматулла Йўлдошев буйруғига асосан Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланган Сирожиддин Қаршибоевич Эшқувватов жамоатчиликка таништирилди.
Сирожиддин Эшқувватов 2021 йил март ойидан буён Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг декабрь ойи бошида Андижон вилояти прокурори вазифасида ишлаган Ғайрат Фозилов фаолиятида йўл қўйган хато-камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.
Мавзуга оид

14:54
Бош прокурор ўринбосари Қорақалпоғистонга прокурор бўлди

19:23 / 31.07.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига янги раҳбар тайинланди

21:13 / 30.07.2025
Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

18:14 / 30.07.2025