Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига ўтказилган Мирзоҳид Убайдуллаев ўрнига Восилжон Назаров Фарғона шаҳрининг янги ҳокими бўлди. У шу вақтгача Боғдод тумани ҳокими эди.
Бугун, 24 январь куни Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўзгаришлар, имкониятлар, қилинган ишлар ва олдинда турган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди. Вилоят ҳокими Восилжон Шуҳратович Назаров номзодини Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тавсия қилди.

«Ташаббускор, изланувчан раҳбар, бефарқ эмас, ҳаракатчан, фидойи, ёш кадрлардан бири», деди вилоят ҳокими.
Тавсия этилган номзод шаҳар кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Восилжон Назаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2006 йилдан молия тизимида меҳнат қилиб келган, 2019-2021 йилларда вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи, 2021 йилдан Боғдод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Бундан олдинроқ Восилжон Назаров ўрнига Фарғона вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Юсуфжон Ҳусаинов Боғдод тумани ҳокими этиб тайинлангани хабар қилинганди.

- Фарғона шаҳрига 2021 йил февралидан ҳокимлик қилган Мирзоҳид Убайдуллаев 2021 йил декабрида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

21:13 / 30.07.2025
Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

18:14 / 30.07.2025
Мудофаа вазирлиги тизимидаги ОТМларга раҳбарлар тайинланди

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025