Тошкентда 2 та йўловчи автобус тўқнашди
ЙТҲ оқибатида икки йўловчи жароҳат олган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳрида иккита автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
2022 йил 14 декабрь куни соат 11:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек кўчасида йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчилари: 2000 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги Mercedes-Benz йўловчи ташувчи транспорт воситаси ва 1972 йилда туғилган Т.С. бошқарувидаги MAN A22 йўловчи ташувчи транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 2 нафар йўловчи тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид

00:00
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

12:00 / 05.06.2025