Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон: Россия ҳужум қилиш учун десантчиларни қуроллантиряпти

Фото: РИА Новости
Британия ҳарбий разведкаси Россия ҳаво-десант қўшинларининг («ВДВ») Украинадаги ҳужум операцияларидаги роли ортиб бораётгани ҳақида ёзди.
Британия Мудофаа вазирлиги томонидан Twitter’да эълон қилинган кундалик ҳисоботда Россия ОАВнинг 3 апрелдаги ТОС-1А «Солнцепек» оғир ўтсочар (огнемёт) тизимлари ҳаво-десант кучларига топширилгани ҳақидаги хабарларига таяниб берилган.
Термобарик снарядлар билан ўққа тутадиган ушбу тизимлар одатда Россиянинг ихтисослаштирилган радиация, кимёвий ва биологик мудофаа кучлари томонидан қўлланилади ва илгари ҳаво-десант кучларида фойдаланишда бўлмаган.
Разведка маълумотларига кўра, ТОС-1А’нинг топширилиши, эҳтимол, Украинадаги ҳужум операцияларида десантчиларнинг келажакдаги ролини кўрсатади.
«Бу урушнинг дастлабки тўққиз ойида катта йўқотишларга учраган ҳаво-десант кучларини тиклаш бўйича қилинган саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир», дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид

00:32
Трамп келаси ҳафта Путин билан учрашишни режалаштирмоқда – NYT

23:37 / 06.08.2025
Энди Россия ўт очишни тўхтатишга кўпроқ мойил кўринмоқда – Зеленский

21:33 / 06.08.2025
АҚШ «Керимов яхтаси»ни кимошди савдосига қўйди

18:21 / 06.08.2025