2024 йил биринчи чорагида 262 минг литр сифатсиз нефт маҳсулотлари аниқланди
Аниқланган ҳолатлар юзасидан маҳсулот сифатини тиклаш бўйича кўрсатмалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олингани таъкидланмоқда.

Фото: Ўзэнергоинспекция
2024 йил биринчи чорагида 262 минг литр сифатсиз нефт маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.
Қайд қилинишича, назорат-кимё лабораторияси томонидан нефт маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилган. Январ-март ойларида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 25 та ҳолатда 262 минг литр нефт маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши тўхтатилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан маҳсулот сифатини тиклаш бўйича кўрсатмалар берилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олингани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид

16:12 / 12.06.2025
Энергетика соҳасида давлатга етказилган зарар 471 млрд сўмдан ошди

08:59 / 10.06.2025
Тошкент вилоятида электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

09:37 / 07.06.2025