Сергели машина бозори ёнида ёнғин содир бўлди
Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобили ёниб зарарланган.

Фото: ФВБ ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда Сергели машина бозори яқинида юк машиналари ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ФВБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун соат 11:49 да Тошкент шаҳар ФВБга Сергели тумани 6а-даҳасида очиқ майдонда ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55да ўчирилган.
Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ҳамда 1 та носоз ҳолда турган юк автомобили ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Мавзуга оид

17:05 / 14.06.2025
Дубайдаги 77 қаватли бинода ёнғин: қарийб 4 минг киши эвакуация қилинди

13:46 / 10.06.2025
Амирсой ҳудудидаги ресторан ёниб кетди

10:53 / 10.06.2025
Тошкентда бузилаётган эски бинода ёнғин содир бўлди

18:09 / 08.06.2025