Зўравонлик қурбони бўлганлар учун хавфсиз бошпаналар ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистон элчихонаси мутасаддилари Жанубий Корея пойтахтидаги "Тактин" болаларни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Ли Хюнсук билан музокара ўтказдилар.

Фото: "Дунё" АА
Учрашув давомида мамлакатда ижтимоий йўналишда олиб борилаётган сиёсат, жамиятнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Оилавий зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватлаш марказлари фаолияти, жумладан, тиббий, ҳуқуқий, психологик ва хавфсизлик хизматларини бир жойда кўрсатиш ҳамда зўравонлик қурбони бўлган аёллар ва болалар учун хавфсиз бошпаналарни ташкил этиш бўйича Жанубий Кореянинг бой тажрибасини ўрганишнинг муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳузуридаги тегишли ташкилотлар ходимлари учун тренинг ҳамда малака ошириш дастурларини уюштириш, шунингдек, аёллар ва болалар ҳимоя марказлари ҳамда "Тактин" маркази ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид

21:20 / 25.06.2025
Швейцария украиналик қочоқлар учун янги қоидаларни жорий этмоқда

10:23 / 20.06.2025
ХМТ: Ҳаитида 1,3 млнга яқин киши тўдалар зўравонлиги туфайли уйини тарк этди

12:36 / 05.06.2025
Германия бошпана беришни рад этиш тартибини соддалаштиряпти

08:50 / 21.05.2025