Озарбойжонда мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Озарбойжонда мушкул аҳволга тушиб қолган ватандошга ёрдам кўрсатдилар.

X.Ю. Ўзбекистонга қайтиш учун кўмак сўраб мамлакатимиз элчихонасига мурожаат қилди.
Мурожаатда қайд этилишича, Х.Ю. Озарбойжон фуқароси таклифи билан шу йил 30 ноябр куни Бокуга учиб борган. Келишувга кўра, эски таниш уни Минскка ишга юбориши керак эди. Бироқ, Минск шаҳрига учаётган вақтда Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропорти чегарачилари ватандошни Россияда депортация қилинганлиги сабабли ортга қайтаради. Ушбу сабаб туфайли Х.Ю. бир неча кун Боку шаҳридаги Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда қолган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, унга Azerbaijan Airlines'нинг Боку-Тошкент йўналиши бўйича авиарейсига чипта сотиб олиб берилди, шунингдек, озиқ-овқат ва турар жой харажатлари қопланди.
У 25 декабр куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид

13:16 / 26.04.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди

07:49 / 10.04.2025
Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади

08:41 / 08.04.2025
Озарбойжон Европага газ етказиб беришда Россия ўрнини эгалламоқда

15:12 / 03.04.2025