Тошкентда юз берган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди
Юнусобод туманида Hyundai Elantra уриб юборган Kavasaki мотоцикли ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Тармоқларда тарқалган видеоларда автомобил ҳайдовчиси белгиланмаган йўлдан қайрилгани айтилади. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 09:40 ларда Юнусобод тумани КҲАЙ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. бошқарувидаги Hyundai русумли транспорт воситаси ва 1986 йилда туғилган З.Ш. бошқарувидаги Kavasaki русумли мототранспорт воситаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тарқалган видеоларда мотоцикл ўз йўлида келаётгани, автомобил ҳайдовчиси эса белгиланмаган йўлдан қайрилгани айтилади.
ЙТҲ натижасида Kavasaki русумли мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

09:53 / 29.04.2025
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди

13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

20:44 / 25.04.2025
Ўзбекистонда йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди

11:17 / 25.04.2025