Ўзбекистон | 10:12 / 15.05.2025
2337
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

Тошкент вилоятида маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилганда 13 та ёдгорликка 342 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура хабар беришича, текширишда, хусусан, қуйидаги ноёб археология ёдгорликларига жиддий зиён етказилгани аниқланди:

  • Оққўрғон туманида “Зокиртепа” (V–VII асрлар) ёдгорлигининг 1400 метр куб қисми терак экиш учун қазилиши натижасида 44,6 млрд;
  • “Санчтепа” ёдгорлигининг 129 метр куб қисми йўл очиш учун текисланиб, 2,2 млрд;
  • Паркент туманида “Қоровултепа” ёдгорлигининг 941 метр куб қисми ва “Ертепа” ёдгорлигининг 23 метр куб қисми бузилиб, жами 16,4 млрд;
  • Пискент туманида “Мингтепа” (милоддан аввалги V аср) ёдгорлигининг 7000 метр куб қисми бузилиб, 231 млрд;
  • Оҳангарон туманида “Думгалактепа” (V–VI асрлар) ёдгорлигининг 658 метр куб қисми техника ёрдамида қазилиб, 21 млрд;
  • Юқори Чирчиқ туманида “Хожакайтепа” (V–VII асрлар) ёдгорлигининг 43 метр куб қисми текисланиб, 1,3 млрд;
  • Ўрта Чирчиқ туманида “Туябўғизтепа” ёдгорлигининг 54 метр куб қисми бузилиб, 1,7 млрд;
  • Нурафшон шаҳрида “Чордаратепа” (III–VIII асрлар) ёдгорлигининг 38 метр қисми бузилиб, 1,2 млрд сўм.

Ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид