Исроилда Эрон зарбаларида уч киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди
Эроннинг навбатдаги ҳужуми оқибатида Исроилда камида 3 киши ҳалок бўлди, 67 киши яраланди. Исроил операциясини бошлаганидан кейин Эрон зарбалари кўпайди.

Фото: Rami Shlush/REUTERS
Эроннинг Исроилни навбатдаги ўққа тутиши натижасида 3 киши ҳалок бўлди, 67 киши яраланди. Бу ҳақда Исроилнинг The Jerusalem Post нашри 16 июн, душанбага ўтар кечаси миллий тиббиёт хизмати (Маген Давид Адом, MDA) вакилига таяниб хабар берди.
«Ҳозиргача MDA гуруҳлари тўрт хил жойдан 67 нафар ярадорни Исроилнинг марказий қисмидаги шифохоналарга эвакуация қилди. Улар орасида 30 ёшли аёл оғир ҳолатда, олти кишининг аҳволи ўртача ва 60 нафарида енгил шок ҳолати», — дея ташкилот баёнотидан иқтибос келтирган журналистлар.
Айни пайтда Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили 15 июн куни Исроилнинг Эрон ядровий дастурига жавобан операцияси доирасида уюштирган ҳужумларида 224 киши ҳалок бўлгани ва 1277 киши касалхонага ётқизилганини билдирди. Эрон уларнинг 90 фоизи тинч аҳоли эканлигини даъво қилмоқда. Кейинроқ Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда ҳалок бўлганлар орасида 70 дан ортиқ аёл ва болалар борлигини маълум қилди.
13 июнга ўтар кечаси Исроил Эрондаги нишонларга, жумладан Теҳрондаги объектлар ва ядро марказларига кучли зарбалар бера бошлади. Операция Эрон ядровий дастурига қаратилган, дея маълум қилди Исроил армияси. Ҳужумларда Ислом Республикасининг юқори мартабали ҳарбийлари ва етакчи ядровий соҳадаги олимлари ҳалок бўлди.
Мавзуга оид

23:37 / 16.06.2025
Исроил армияси Эронга қарши ҳарбий операциянинг биринчи босқичи якунланганини эълон қилди

22:54 / 16.06.2025
Нетаняҳу Али Хоманаийнинг ўлдирилишини истисно этмади

21:18 / 16.06.2025
Исроил Эрон давлат телевидениеси қароргоҳига зарба берди

19:57 / 16.06.2025