Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Яқин Шарқ туфайли G7 саммитини зудлик билан тарк этди
АҚШ президенти Оқ уйда миллий хавфсизлик бўйича йиғилиш ўтказди. У ўз блогида Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини ёзди ва Теҳронни тўлиқ эвакуация қилишга чақирди.

Фото: REUTERS
16 июн, душанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Канаданинг Кананаскис шаҳрида бўлиб ўтадиган G7 саммитидаги иштирокини зудлик билан тўхтатишга қарор қилди. Бу қадамга Яқин Шарқдаги вазият сабаб бўлди, деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати.
Трампнинг матбуот котиби Кэролайн Ливитт X ижтимоий тармоғида Америка етакчиси саммитда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан йирик савдо битимини имзолаган ҳолда «кунни ажойиб ўтказганини» ёзди. «Кўп нарсага эришилди, бироқ Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеалар туфайли президент Трамп бугун кечқурун давлат раҳбарлари билан кечки овқатдан кейин жўнаб кетади», — деди Ливитт.
CBS News телеканалига кўра, АҚШ давлат котиби Марко Рубио Оқ уй раҳбари билан бирга Канададан Вашингтонга учмоқда. CNN телеканали хабар беришича, Трамп ўз маъмуриятининг миллий хавфсизлик ходимларига Вашингтонда Оқ уйдаги махсус хонага тўпланишни буюрган. Бу АҚШ президенти, унинг маслаҳатчилари, ҳарбий ва разведка идоралари вакиллари томонидан инқирозли вазиятларда шошилинч йиғилишлар учун фойдаланиладиган хоналар мажмуасидир. Махсус хонасида ўрнатилган алоқа ускуналари давлат раҳбарига бутун дунё бўйлаб Америка қўшинларига қўмондонлик қилиш имконини беради.
Ливиттнинг хабаридан тахминан бир соат олдин Америка етакчиси ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида пост эълон қилди ва унда «Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак» деб яна бир бор таъкидлади. «Ҳамма Теҳрондан зудлик билан эвакуация қилиниши керак», деб ёзган АҚШ президенти.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
Уруш балоси: «Аэрофлот»ни нега «бузишди»?
Жаҳон | 23:22 / 29.07.2025
-
Путинда 10 кун бор – Трамп Украинадаги уруш бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:14 / 29.07.2025
-
Тошкент вилояти ИИББ ва Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарлари ўзгарди
Ўзбекистон | 23:00 / 29.07.2025
Мавзуга оид

23:14 / 29.07.2025
Путинда 10 кун бор – Трамп Украинадаги уруш бўйича янги баёнот берди

22:56 / 29.07.2025
Трамп қандай шартларда Хитойга бориши мумкинлигини айтди

16:37 / 29.07.2025
Трамп энди Путин билан суҳбатлашишдан манфаатдор эмаслигини айтди

16:17 / 29.07.2025