Трамп миллий хавфсизлик бўйича жамоаси билан йиғилиш ўтказди
CBS News мухбирининг сўзларига кўра, АҚШ президенти Исроилнинг Эронга зарбаларига қўшилиш ғоясини кўриб чиқмоқда, аммо унинг маслаҳатчилари ўртасида «бирлик» йўқ. NYT ёзишича, Эрон Америка базаларига зарба бериш учун ракеталарни тайёрлаган.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари ўртасида Оқ уйда бўлиб ўтган учрашув бир соатдан кўпроқ вақтдан сўнг якунига етди. Бу ҳақда 17 июн, сешанба куни CNN телеканали АҚШ маъмуриятидаги юқори мартабали манбага таяниб хабар берди. Телеканал Трамп Исроилнинг Эронга зарбаларига қўшилиш ғоясини кўриб чиқаётганини тахмин қилмоқда.
АҚШ президенти бу имкониятни баҳолаётгани ҳақида X ижтимоий тармоғида CBS News'нинг Оқ уй мухбири Сара Кук ҳам ёзган. Бироқ, унинг сўзларига кўра, Трампнинг маслаҳатчилари ўртасида бу борада «бирлик йўқ».
CNN шунингдек, сўнгги бир неча кун ичида АҚШ Яқин Шарққа 30 дан ортиқ самолётларини жойлаштирганини таъкидлайди. Телеканал манбаларининг фикрича, Трамп АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига Эронга зарба бераётган Исроил қирувчиларига ёнилғи қуйишда ёрдам беришни буюриши мумкин.
Айни пайтда The New York Times газетаси АҚШ разведкаси маълумотларига таяниб, агар АҚШ Исроил ҳарбий амалиётига қўшилса ва Эроннинг Фордодаги ерости ядровий иншоотига зарба берса, Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига зарба бериш учун «ракета ва бошқа қуроллар» тайёрлаб қўйганини ёзди. Вашингтон, шунингдек, бу ҳолатда Яман ҳусийчилари Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумларни давом эттиришидан, Ироқ ва Суриядаги эронпараст жангчилар эса у ерда жойлашган АҚШ базаларига ҳужум қилишидан хавотирда, дейилади NYT мақоласида.
Мавзуга оид

22:13
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?

21:35
Трамп Эронга «сўнгги ултиматум» қўйди ва Путиннинг воситачилигини рад этди

21:18
Исроил сайёҳларга мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетиш имконини яратди

18:25