Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев: «Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берган»
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг Қорабоғни тиклаш йўлидаги ҳаракатларидан миннатдор эканини айтди. Алиев бу ҳақда Хонкандида ўтказилган медиафорум доирасида ўзбекистонлик журналист Шерзодхон Қудратхўжанинг саволига жавобан гапирди.
«Ўзбек биродарларимизнинг қўллови биз учун жуда муҳим. Қорабоғни тиклаш йўлидаги илк совғани Ўзбекистон берган. Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Фузулийда 960 ўқувчига мослашган Мирзо Улуғбек номидаги мактаб очгандик», – деди Алиев.
Шерзодхон Қудратхўжа форум давомида Озарбойжон президентига бир неча саволлар берди. Хусусан, Зангезур коридори ва Илҳом Алиевнинг отаси Ҳайдар Алиев ҳақида сўради. Президент Зангузер коридори бир неча давлатни боғлайдиган муҳим артерия бўлишини айтди. Отаси ҳақида саволга эса таъсирланиб жавоб берди.
«Ватанимиз учун қийин дамларда халқимизнинг бахтига Ҳайдар Алиевдек одам бор эди. У ўша вақт ёш эмас, 70 га кирганди, саломатлигида ҳам муаммолар бор эди. Лекин у вазиятни изига тушира олди. Отам Қорабоғ озод қилинишини энг кўп истаган одам эди, лекин, афсус, бу кунларни кўра олмади», – деди Илҳом Алиев.
Мавзуга оид

14:37
Алиевнинг Украинага илтифотидан кейин Z-каналлар Озарбойжон билан урушга тайёрланишга чақира бошлади

20:19 / 20.07.2025
Илҳом Алиев Украинани ҳеч қанақасига «оккупацияга рози бўлмаслик»ка чақирди

22:12 / 19.07.2025
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда

20:28 / 19.07.2025