Жаҳон | 07:52
1081
2 дақиқада ўқилади

Европа давлатлари Эрон билан музокаралар олиб боришга келишиб олди

Эрон Буюк Британия, Германия ва Франция билан ядро дастури бўйича музокараларни давом эттириш юзасидан принципиал келишувга эришди. Tasnim агентлигининг хабар беришича, музокаралар шу ҳафтада бўлиб ўтиши мумкин.

Фото: AP / Vahid Salemi

Эрон, Буюк Британия, Франция ва Германия шу ҳафтадаёқ Теҳрон ядровий дастури бўйича музокаралар ўтказиши мумкин, деб хабар берди Эроннинг Tasnim агентлиги. Аввалроқ Европанинг уч давлати музокаралар давом эттирилмаса, бу Эронга қарши халқаро санкциялар қайта қўлланишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирган эди.

«Музокаралар ўтказиш бўйича принципиал келишувга эришилди, бироқ уларни ўтказиш вақти ва жойи бўйича маслаҳатлашувлар давом этмоқда. Музокаралар келаси ҳафтада бўлиб ўтиши мумкин бўлган давлат ҳали аниқланмаган», — дея хабар беради Tasnim агентлиги манбага таяниб.

Эҳтимолий музокаралар ҳақидаги маълумотлар E3 деб аталувчи давлатлар ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи билан бир ой аввал Исроил ва АҚШ Эрон ядровий объектларига зарба берганидан кейин биринчи телефон суҳбатини ўтказганидан бир неча кун ўтиб пайдо бўлди.

Европанинг уч давлати Хитой ва Россия билан бирга Эрон билан 2015 йилги ядровий келишувнинг аъзоси бўлиб қолмоқда. Қўшма Штатлар ундан 2018 йилда чиқди. Келишув Эроннинг ядровий дастури бўйича чекловлар эвазига унга нисбатан санкцияларни бекор қилишни назарда тутган эди.

Мавзуга оид