Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Мамлакат 40 йилдан бери бу рекордни ҳеч кимга бермаяпти.

Фото: news.myseldon.com
Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йилда аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 87,13 ёшни, эркакларники эса 81,09 ёшни ташкил этганини маълум қилди. Шу туфайли Япония 40-марта аёллар ўртасида умр кўриш давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар берди NHK телеканали.
Кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан деярли ўзгармади: аёлларнинг умр кўриш давомийлиги атиги 0,01 фоизга ошди, эркакларда эса 2023 йил даражасида қолди.
Аёллар ўртасидаги етакчиликка қарамай, япон эркаклари дунёда умр кўриш давомийлиги бўйича Швеция, Швейцария ва Норвегиядан кейин атиги олтинчи ўринни эгаллайди.
Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йил давомида мамлакатда юрак-қон томир касалликларидан ўлим ҳолатлари камайган. Шу билан бирга, Японияда одамлар табиий сабабларга кўра кўпроқ вафот этади.
Мамлакатда кутилаётган умр кўриш давомийлигининг ўсиши COVID-19 вирусидан вафот этганлар сони туфайли секинлашди, деб тушунтирди вазирлик. 2023 йилда кўрсаткич тенглаша бошлади.
Аввалроқ, Япония болалар сони энг кам бўлган мамлакатлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган эди. Бу мамлакат учун узоқ муддатли оқибатларга, жумладан ишчиларнинг камайиши ва иқтисодий ўсишнинг секинлашишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид

09:20 / 25.07.2025
Трамп Япония билан йирик савдо битимини эълон қилди

12:04 / 23.07.2025
Япония бош вазири Шигеру Ишиба истеъфога чиқди - ОАВ

18:49 / 19.07.2025
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди

00:31 / 10.07.2025