Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Уч йил олдин бу билан ҳеч ким шуғулланмаган» – Неъматов Россиядаги вақтинчалик марказларда сақланаётган муҳожирлар ҳақида

Фото: KUN.UZ
Россияда миграция қонунчилигини бузгани, паспортини йўқотгани ёки бошқа сабабларга кўра вақтинчалик марказларда сақланаётган, Ўзбекистон томонидан сўралган ҳужжатлар ўз вақтида етиб келмагани учун бу ерда олти ойлаб қолиб кетаётган меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ масала юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ўз фикрини билдирди.
Неъматов Kun.uz мухбири билан суҳбатда бу масалага ечим топилишини таъкидлади.
«Албатта, бу масала ҳам ечимини топади. Бу масала билан уч йил олдин ҳеч ким шуғулланмаган. Мана, уч йилдан бери президентимиз ўзлари бунга жуда катта аҳамият беряптилар. Ташрифлар давомида Россия билан битимлар имзоланди. Мана шу битимларга асосан биз Москвага ўзимизнинг Меҳнат вазирлигидан 9 нафар вакилимизни юбордик. 6та консуллик бўлимини очдик – Екатеренбургда, Қозонда, Владивостокда, Ростовда, Санкт-Петербургда. Олдин булар йўқ эди. Фақатгина элчихонанинг битта консуллик бўлими бор эди холос ва Новосибирскда бизнинг консуллигимиз бор эди.
Буларни очишдан мақсад нима? Асосий мақсад – пировард натижада Россияда ишлаётган фуқароларимизнинг манфаатини ҳимоя қилиш. Шунинг учун ҳам биз албатта бу масалаларни ечамиз. Ҳозирги кунда биз уларга жуда катта аҳамият беряпмиз, мана меҳнат мигрантларининг пенсия масаласини ҳал қиляпмиз. Ҳеч қандай муаммо бўлиши мумкин эмас бу соҳада», – дейди Неъматов.
Маълумот учун, Россия миграция қонунчилигини бузган муҳожирлар то суд қарори чиққунга қадар вақтинча сақлаш марказларида тутиб турилади. Аслида бу ерда 10 сутка ушлаб турилиши керак бўлган мигрантлар Россия судларида иш ҳажмининг кўплиги, шунингдек, элчихонадан сўралган фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар вақтида етиб келмаслиги ортидан ойлаб, ҳатто йиллаб қолиб кетаётгани ҳақида маълумотлар бор.
Вақтинча сақлаш марказларидаги аҳвол қониқарли эмаслиги, муҳожирлар лагерлари тобора кўпайиб бораётгани айтилади.
Аввалроқ Россияда ҳам меҳнат мигрантлари учун Green card жорий этиш мўлжалланаётгани, Россияда «қора рўйхат»га тушган 400 минг ўзбекистонликни рўйхатдан ўчириш устида иш олиб борилаётгани, хориждаги мигрантларга масофадан ўқиш ва дипломга эга бўлиш таклиф этилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Америка визасини олиш нафақат қийин, энди қиммат ҳам
Жаҳон | 19:00
-
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ
Жаҳон | 18:40
-
АҚШ Венесуэла президенти Мадурони наркокартел раҳбари деб атади
Жаҳон | 18:34
Мавзуга оид

23:00 / 08.10.2024
Путин ўзбекистонлик дипломат Илҳом Неъматовни орден билан тақдирлади

21:24 / 18.08.2024
Бир кун ичида 500 га яқин ноқонуний муҳожир қайиқларда Буюк Британияга кириб келди

23:41 / 23.09.2021
Оқ уй ҳаитилик муҳожирлар ортидан отлиқ полиция қувламаслигига ваъда берди

20:25 / 02.06.2021