Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирус юқтириб олди
Россия бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бош вазир бу ҳақда президент Владимир Путинни хабардор қилган.

Фото: Дмитрий Духанин / «Коммерсант»
«Коммерсантъ» нашрининг хабар беришича, у баланд ҳарорат билан касалхонага ётқизилган.
Мишустин самоизоляция режимига риоя этишини маълум қилган. У Россия ҳукумати раҳбари вазифасини вақтинча бажариш учун ўзининг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов номзодини таклиф этган.
«Ҳозиргина мен коронавирус инфекциясини аниқлаш учун топширган тестларим мусбат натижа бергани маълум бўлди. Шу сабабли «Роспотребнадзор» талабларига кўра ҳамкасбларимнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мен ўз-ўзимни изоляция қилиш қоидаларига, врачларнинг кўрсатмаларига амал қилишим керак», деган бош вазир. Мишустин ва Путиннинг видеоалоқа орқали суҳбати «Россия 24» телеканали эфирида кўрсатилган.
Мишустин Путинни ҳукумат ўз фаолиятини фаоллик билан давом эттириши ва ўзи ҳам доимий алоқада бўлиб туришини билдирган.
Путин ҳам ўз навбатида Мишустинга тезда соғайишни тилаган ва унинг таклифи билан Белоусов вақтинча бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланишига розилик билдирган. Кўп ўтмай уни бош вазир вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги фармон имзоланган.

Фото: Reuters
«Сизга тезроқ тузалишингизни тилайман, тузалиб саломат бўлинг. Сиз ўз формангизни сақлаб қолиб, фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича ечимлар ишлаб чиқишда қатнашасиз деб умид қиламан», деган Путин.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Булоқбошида сув тошқини юзага келди
Ўзбекистон | 12:27
-
Van Universal Motors “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмасида FAW техникаларининг янги моделлари билан қатнашди
Ўзбекистон | 12:25
-
Скандинавиядаги ватандошлар учун ўзбек тилидаги онлайн мактаб очилди
Ўзбекистон | 12:01
-
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
Жаҳон | 11:57
Мавзуга оид

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

14:06 / 29.04.2025
Мишустин Россия иқтисодиёти дунёдаги энг йирик иқтисодиётлардан бири эканини маълум қилди

16:55 / 22.01.2025
Ҳарбий-стратегик ҳамкорлик дастури ва 50 та қўшма тадбир — Россия мудофаа вазирининг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари

22:08 / 21.01.2025