Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ҳукумати «фаластинликлар билан тинчлик бўйича буйруқлар»ни рад этади
Исроил ҳукумати баёнотида таъкидланишича, Исроил Фаластин давлатини бир томонлама тан олишни рад этади ва Яқин Шарқ можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ташқаридан буйруқларни қабул қилмайди.

Фото: Ronen Zvulun/AP/picture alliance
Исроил ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг Фаластин-Исроил можаросини тинч йўл билан ҳал этиш ва Фаластин давлатини бир томонлама тан олиш талабини рад этади. 18 феврал, якшанба куни Қуддусда вазирлар маҳкамаси томонидан бир овоздан қабул қилинган декларацияга кўра, тинчликка ҳеч қандай шартларсиз икки томон ўртасида тўғридан тўғри музокаралар йўли билан эришиш мумкин.
«Исроил Фаластин давлатини бир томонлама тан олишни рад этишда давом этади», дейилади ҳужжатда, «7 октябрдаги қонли қирғиндан сўнг, бундай эътироф мисли кўрилмаган террор учун катта тўлов бўлади ва келажакда тинчлик ўрнатилишига халақит беради».
Овоз беришдан олдин Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу оммавий ахборот воситаларига таяниб, АҚШ ва бошқа иттифоқчилар Фаластин давлатини Исроилнинг розилигисиз тан олиши мумкинлигини, шунингдек, Исроилни уни бир томонлама тан олишга мажбурлашга уринишини айтди.
Исроил 1967 йилда Ғарбий соҳил ва Шарқий Қуддусни эгаллаб олган. Фаластинликлар бу ҳудудларда пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил давлат тузишни талаб қилмоқда. 2012 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Фаластинга кузатувчи давлат мақомини берди. БМТга аъзо 193 давлатдан 139 таси Фаластин ҳудудларини мустақил давлат сифатида тан олган. Улар орасида Германия ва АҚШ йўқ, улар доимо Исроил билан тинчлик музокараларининг бир қисми сифатида Фаластин давлатини яратиш келишиб олиниши кераклигини таъкидлаб келган.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 29 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00 / 29.07.2025
-
Уруш балоси: «Аэрофлот»ни нега «бузишди»?
Жаҳон | 23:22 / 29.07.2025
-
Путинда 10 кун бор – Трамп Украинадаги уруш бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:14 / 29.07.2025
-
Тошкент вилояти ИИББ ва Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарлари ўзгарди
Ўзбекистон | 23:00 / 29.07.2025
Мавзуга оид

22:46 / 29.07.2025
Исроил Ғазодаги вазиятни ўнгламаса, Британия Фаластин давлатини тан олади

21:22 / 29.07.2025
ҲАМАСга таъсири энг кучли давлатлар қайсилар?

18:45 / 29.07.2025
Нидерландия Исроилнинг геноцидга даъват қилувчи вазирларини «қора рўйхат»га киритди

17:23 / 29.07.2025