Иқтисодиёт | 18:40 / 26.04.2024
3610
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда банклар томонидан битирувчилар ва талабалар учун 100 мингта янги иш ўринлари яратилади

Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Олий таълим ва фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг май ойи давомида пойтахтда мактаб битирувчилари ва талаба ёшлар иштирокида “Тошкент битирувчи ва талаба-ёшлар лойиҳаси” кенг кўламли битирувчи ва талаба ёшлар тадбири ўтказишни режалаштирмоқда. Маълум қилинишича, мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларга тўғри йўналиш бериш, уларнинг келгусидаги режаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида бу йил жами 33 минг нафар ўқувчи ёшлар 11-синфни битириб, катта ҳаётга қадам қўйишади. Форум доирасида уларнинг ўзлари қизиққан соҳада таълим олишлари учун тегишли ОТМларга йўналтириш, иш излаётган ёки хорижда таълим олмоқчи бўлган ёшларга зарур шарт-шароитларни яратиб беришга алоҳида урғу берилади. Шу мақсадда турли тадбирлар, ОТМларда очиқ эшиклар куни, компания ва бизнес вакиллари билан учрашувлар, маҳорат дарслари ва ҳоказолар ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш, бўлажак кадрларга меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга ёрдам бериш, истеъдодли талабаларни рағбатлантириш, уларнинг лойиҳа, ғоя ва илмий ишланмаларини бир ерга жамлаш бўйича ҳам қатор платформалар яратилади.

Лойиҳа доирасида битирувчиларга бугунги кунда пойтахтда яратилаётган янги иш ўринлари ҳақида тўлиқ маълумот берилади. Жумладан 2024 йил 1 сентябрга қадар шаҳарда банкларнинг кредит портфели қолдиғи, мижозлар сони ва уларнинг пул айланмаси таҳлилидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри филиаллари кесимида 100 мингта янги иш ўринларини яратиш режаси тасдиқланди.

Жумладан, Миллийбанк – 38 мингта, Ўзсаноатқурилишбанк – 20 мингта, Асакабанк – 10 мингта, Халқ банки – 7 мингта, Агробанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Микрокредитбанк, Туронбанк ва Алоқабанк – 5 мингтадан иш ўрни яратади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, битирувчи талаба ёшларнинг 100 минг нафари ушбу яратилаётган иш ўринларига ишга жойлаштириш режалаштирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!