Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўрижар ёнида 30 га яқин кўп йиллик дарахтлар кесиб кетилди
Чилонзор тумани Бўрижар канали бўйидаги манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахтлар нобуд қилинган. Каналдан сал нарироқда яшовчи фуқаронинг Кun.uzʼга айтишича, бу ҳолат бир кунда содир бўлмаган, ҳуқуқбузар вақти-вақти билан тунда келиб, 2-3 тадан дарахтни кесиб кетаверган.

11 феврал куни фуқаролардан бири Kun.uzʼга мурожаат йўллади. Унда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бўрижар канали ёқасидаги дарахтлар кесиб ташланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда уларнинг сони 30 тупдан ортиқ бўлган.
“Экилган дарахтлар ҳаммаси мевали эди, ўтган-қайтган ер эди. Кечаси келиб кесиб кетишяпти. Кимлигини билмайман. Бир ҳафтадан бери давом этяпти. Бугун арча йиқилганидан кейин чидолмадим. Кейин экологияга мурожаат қилдим, аризани қабул қилдим деди, бу ерда камералар бор, кимлигини аниқласа бўлади. Катта оқ тут, олма, ўрик дарахтлари бор эди. Ҳаммасини кесиб, пастга олиб тушириб ташлашган, қўшнимда камера бор, ундан чиқмади, улар бошқа томондан келган деб айтди. Ҳеч кимдан сўрагани йўқ, бу жой давлатга тегишли”, - дейди шу ерда яшовчи Зокир Сиддиқов.
Афтидан, бу ҳудудда қурилиш ишларини амалга ошириш учун қилинган ҳаракатга ўхшайди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Экоинспекция дарахтларни хатловдан ўтказиб, табиатга етказилган зарарни ҳисобламоқда. Шунингдек, ҳуқуқбузарни аниқлаш ишлари ҳам бошланган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга чиқарилди
Ўзбекистон | 09:54
-
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:30 / 02.08.2025
-
Хитойда эркак сув остида 5 кун яшаб, тирик қолди
Жаҳон | 23:24 / 02.08.2025
-
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда
Жаҳон | 22:55 / 02.08.2025
Мавзуга оид

15:21 / 02.08.2025
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти

21:26 / 31.07.2025
Навоийда атмосферага меъёридан ортиқ зарарли ташланмалар чиқарган корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилди – Эковазирлик

16:21 / 28.07.2025
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат

12:28 / 28.07.2025