Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ: Қизамиқ қайтди ва бу ташвишли сигнал
Ўтган йили Европа минтақасида қизамиққа чалиниш бўйича 127 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди — бу 2023 йилга нисбатан икки баробарга кўп.

Фото: Shutterstock
ЖССТ ва ЮНИСEФ таҳлилларига кўра, 2024 йилда Европа минтақасида қизамиқ билан касалланишга оид 127 минг 350 та ҳолат қайд этилган — бу бир йил олдинги кўрсаткичдан икки баробарга кўп демак. Шунингдек, бу 1997 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичга айланди.
Европа ва Марказий Осиёдаги 53 та давлатни қамраб олган минтақада қизамиқнинг 40 фоиздан ортиғи беш ёшгача бўлган болалар ҳисобига тўғри келган. Рўйхатга олинган ҳолатларнинг ярмидан кўпида беморлар шифохонага мурожаат қилган. 2025 йил 6 март ҳолатига кўра, қизамиқдан жами 38 киши вафот этган.
Минтақада қизамиққа чалиниш ҳолатлари 1997 йилдан бери камайиб келаётган эди — ўшанда 216 минг кишида ушбу касаллик аниқланган, 2016 йилда эса минимумга тушган — 4 440 та ҳолат. Аммо 2018 ва 2019 йилларда ушбу юқумли касалликка чалиниш ҳолатлари кескин ошди (мос равишда 89 минг ва 106 мингта ҳолат аниқланган). Коронавирус пандемияси вақтидаги иммунизациядан кейин чекинган касаллик 2023 ва 2024 йилда яна кўпайди. Кўплаб мамлакатларда эмлаш кўрсаткичлари ҳали пандемиядан олдинги даражага қайтмаган, бу эса эпидемия хавфини оширмоқда.
«Қизамиқ қайтди ва бу ташвишли сигнал. Юқори даражадаги вакцинациясиз соғлиқни сақлаш соҳасида ҳеч қанақа хавфсизлик йўқ… Ҳар бир мамлакат жамиятда эмланиш даражасини қамраб олиш учун саъй-ҳаракатларини фаоллаштириши керак», — дейди ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Анри П.Клюге.
2024 йилда бутун дунёда қайд этилган қизамиқнинг учдан бир қисми Европа ҳисобига тўғри келган. 2023 йилнинг ўзида минтақадаги 500 минг бола қизамиққа қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган.
Қизамиқ – юқори юқумлилик даражасига эга, оғир кечувчи ўткир инфекцион вирусли касаллик бўлиб, бутун ер юзида болалар ўлимига сабаб бўлади. Бутун дунёда шунингдек, Ўзбекистонда ҳам 1963 йилдан бошлаб қизамиққа қарши вакцина соғлиқни сақлаш тизимида Миллий эмлаш календарига киритилган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

07:35 / 18.07.2025
Европанинг уч давлати Украина учун АҚШ қуролларига пул тўламайди

14:24 / 14.07.2025
“Улар халқ хизматига қайтарилиши керак” – ССВ “қизамиқ эпидемияси” бўйича қамалган наманганлик врачлар ҳақида

07:31 / 12.07.2025
ЮНЭЙДС: Шарқий Европада ОИТС билан боғлиқ ўлимлар кўпаймоқда

13:20 / 11.07.2025