Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Туркиядаги янги элчиси иш бошлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Ҳайдаров Туркиядаги янги элчи лавозимида иш бошлади. У бу лавозимда 2017 йилдан буён ишлаб келган Алишер Аъзамхўжаев ўрнини эгаллади.

Фото: «Дунё»
Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Ҳайдаров Анқара шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
У Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Протокол бош бошқармаси бошлиғи, элчи Аҳмет Жемил Мирўғлига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
Улар, шунингдек, 21–22 июн куни Истанбулда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида Ўзбекистон делегациясининг иштирокини муҳокама қилди.
Аҳмет Жемил Мирўғли, ўз навбатида, янги элчига Истанбулдаги Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши (DEIK) билан тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйишга яқиндан кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Ҳайдаров 2024 йил июл ойидан буён Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети), Россия ташқи савдо академиясини, Мемфисдаги (АҚШ) Халқаро пахта мактабини тамомлаган.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) ва хорижий ваколатхоналарда савдо-иқтисодий маслаҳатчи, Украинадаги элчи (2006–2009 йиллар) лавозимларида ишлаган.
2009 йилдан 15 йил давомида «Ўзбекенгилсаноат» давлат акциядорлик компаниясига (ҳозирги «Тўқимачилик ва тикув-трикотажсаноат» уюшмаси) раҳбарлик қилган. Шу билан бирга, 2021–2024 йилларда Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси раиси сифатида ишлаган.
Илҳом Ҳайдаров 2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси лавозимида ишлаб келган Алишер Аъзамхўжаев ўрнини эгаллади. Аъзамхўжаев аввалроқ Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланганди.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

21:13 / 30.07.2025
Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

18:14 / 30.07.2025
Мудофаа вазирлиги тизимидаги ОТМларга раҳбарлар тайинланди

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025