Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари учун Россия ўқув марказлари очилиши мумкин
Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Приморск ўлкасига ташрифи доирасида ўлка губернатори Олег Кожемяко, халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Константин Сидоренко, қурилиш вазири Александр Москалёв ва бошқа раҳбарлар билан учрашувлар ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат мигрантларини жўнаш олдидан тайёрлашни кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистонда Россия ўқув марказларини очиш масалалари муҳокама қилинди.
Ноқонуний миграция даражасини пасайтиришга қаратилган профилактика ва маърифий тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Делегация Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Миграция сиёсати агентлиги ва Приморск ўлкасининг тегишли идоралари раҳбарияти билан маслаҳатлашувлар ўтказди.
Бундан ташқари, ўлкада меҳнат қилаётган юртдошлар ҳолидан хабар олинди. Учрашувда губернатор Олег Кожемяко иштирок этди.
Мулоқот давомида ватандошлар билан фикр алмашилди ва уларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.
Мавзуга оид

23:17
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”

16:48
Россия йил охиригача Ҳиндистондан 1 миллион меҳнат мигрантини қабул қилиши мумкин

16:33
Европа суди Россияни MH17 самолёти ҳалокатида айбдор деб топди

15:26